Горбачев: АҚШнинг РСМД шартномасидан чиқиши - бу катта хато бўлади
(last modified Mon, 22 Oct 2018 12:57:46 GMT )
октябр 22, 2018 17:57 Asia/Tashkent
  • Горбачев: АҚШнинг РСМД шартномасидан чиқиши - бу катта хато бўлади

РСМД шартномаси келажакда инсониятни ядро қуролидан бутунлай халос қилиши мумкин.

 Sputnik хабарига кӯра СССР собиқ президенти Михаил Горбачев АҚШнинг яқин ва ўрта масофали рекеталарни йўқ қилиш ҳақидаги шартномадан чиқишга қарор қилгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди, деб ёзади РИА Новости.

“РСМД шартномасига киритилган ечимлар ўз вақтида инсониятнинг буюк ғалабаси бўлган эди. У келажакда ядро қуролини бутунлай йўқ қилишга олиб келиши керак эди. Ушбу ишни давом эттириш ўрнига айрим сиёсатчилар “орқага” қадам ташламоқда”, - деди Михаил Горбачев.

Эслатиб ўтамиз 2 кун олдин Дональд Трамп АҚШ РСМД шартномасидан чиқиши мумкинлигини хабар қилди. Бу дегани, АҚШ яқин ва ўрта масофаларга (500-1000 ва 500-5500 км ) учадиган баллистик ракеталарни қайтадан ишлаб чиқаришни бошлаши мумкинлигини англатади.

Ваҳоланки, 1987 йилда имзоланган шартномага кўра СССР ва АҚШ ушбу турдаги ядровий ракеталарни мутлақ йўқ қилиб ташлашлари керак эди. Россия, Украина, Қозоғистон ва Беларус ушбу шартларни 1993 йилда бажаришган.

РСМД шартномаси муддатсиз бўлиб, ҳеч бир мамлакат ундан ўз-ўзидан чиқа олмайди. Фақатгина шартнома шартлари бошқа мамлакат томонидан бузилган тақдирда иккинчи томон ҳам ундан воз кечиши мумкин. Айни дамда АҚШ, Россияни ушбу шартномани бузишда айблаётган бўлсада, бунга ҳеч қандай далил ва исбот келтиргани йўқ.

 

Ёрлиқ