Толибон ҳужумида америкалик генерал яраланди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i38939-Толибон_ҳужумида_америкалик_генерал_яраланди
Америка Қўшма Штатлар армияси генерали Жеффри Смайли «Толибон» ҳаракати жангариларининг Афғонистондаги ҳужуми пайтида жароҳат олган. Бу ҳақда Fox News хабар берди.
(last modified 2021-09-20T14:57:20+00:00 )
октябр 22, 2018 15:52 Asia/Tashkent
  • Толибон  ҳужумида америкалик генерал яраланди

Америка Қўшма Штатлар армияси генерали Жеффри Смайли «Толибон» ҳаракати жангариларининг Афғонистондаги ҳужуми пайтида жароҳат олган. Бу ҳақда Fox News хабар берди.

Пентагон ходимининг телеканалга тасдиқлашича, ҳарбий хизматчи ҳақиқатдан ҳам яраланган. Бироқ, у воқеа ҳақида батафсил маълумот бермади.

Таъкидланишича, Смайли ҳозирда жароҳат олганидан сўнг тикланмоқда. У Қандаҳор губернатори қароргоҳига толибларнинг ҳужуми пайтида яралангани айтилади.