Путин Арабистонга борадими?
https://parstoday.ir/uz/news/world-i38944
Россия давлатининг таъкидлашича, мамлакат президентининг Арабистонга бориши Саудия режимини танқид қилиб келган журналист ӯлими масаласининг очиқланишига боғлиқ.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
октябр 22, 2018 21:07 Asia/Tashkent
  • Путин Арабистонга борадими?

Россия давлатининг таъкидлашича, мамлакат президентининг Арабистонга бориши Саудия режимини танқид қилиб келган журналист ӯлими масаласининг очиқланишига боғлиқ.

Россия Ташқи ишлар вазирининг ӯринбосари ва Россия президентининг Ӯрта Шарқ бӯйича вакили Михаил Богданов бугун ОАВ намояндаларига деди: Владимир Путиннинг Риёзга сафари ташкилий ишлари тугай деб қолди. Аммо Москва журналист Жамол Қошиқчи ӯлими юзасидан тадқиқот ишларининг натижаларини кутаяпти.

Кремл бундан олдин Владимир Путиннинг Саудия Арабистонига сафари белгиланаётганини эълон қилган эди.

Эслатиб ӯтамиз, орадан 18 кун ӯтиб, шанба куни Саудия Арабистони Жамол Қошиқчи ӯзининг Истанбулдаги консуллик идорасида ӯлдирилганлигини тан олди. Аммо  бу ҳодиса унинг биров билан жанжаллашгани оқибатида юз берган, дея иддао қилди.