Обама ва Клинтонларга бомбалар жўнатилди
Нью-Йорк яқинидаги уйда яшаётган АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон ва президентликка собиқ номзод Хиллари Клинтонларга келган почта жўнатмалари орасидан портловчи қурилма топилди. Бу ҳақда New York Times газетаси хабар берди.
Қурилмани Клинтонларга келган жўнатмаларни текшираётган техник мутахассис аниқлаган. Кейинроқ АҚШнинг собиқ президенти Барак Обамага ҳам почта орқали бомба жўнатилгани маълум бўлди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакилларининг сўзларига кўра, портловчи қурилмалар америкалик миллиардер Жорж Сороснинг почтасидан топилган қурилмага ўхшайди.
Душанба куни миллиардер Жорж Сороснинг уйи олдидаги почта қутисидан портловчи қурилма топилганди. Бу вақтда Сороснинг ўзи уйда бўлмаган. Полиция бу ишни ФҚБга топширганини маълум қилган.