Макрон ва Меркел Арабистонига қарши санкцияларни қўллаб қувватлашди
Франция президенти ва Германия канцлери Истанбулда ўтказилган йиғилишнинг доирасида Арабистонга қарши қўлланиши кутилаётган санкцияларни қўллаб қувватлашди.
Франция ахборот агентлигининг хабар беришича, бугун Франция президенти Эммануэл Макрон ва Германия канцлери Ангела Меркел Истанбулда ўтказилган тўрт томонлама йиғилиш доирасида Саъудия режимига мухолиф журналист Жамол Қошиқчи ишига тегишли масала ва Риёзга қарши қўлланадиган санкциялар бўйича Европа позициясини қўллаб қувватлашди.
Европа Иттифоқига аъзо айрим мамлакатлар, жумладан Германия ва Австрия давлатлари Жамол Қошиқчини қатл этишда Риёзнинг қўли борлиги исботланса, Саъудия Арабистонига қурол-яроқ экспорт этилишига оид санкцияларни қўллаб қувватлашишини эълон этдилар.
Франция президенти олдин Словакияга қилган сафарида Арабистонга Европадан қурол-яроқ экспорт қилишни тўхтатиш демагогиянинг ёрқин намунаси деб айтганди.
Арабистонлик мухолиф журналист Жамол Қошиқчи 2 октябр куни Арабистоннинг Истанбулдаги консуллик биносида қатл этилди.
Саъудия Арабистони 18 кундан кейин Қошиқчининг ўлимини тасдиқлади. Аммо бир гуруҳ масъулиятсиз олдамлар бу мамлакатнинг ижозатисиз ушбу жиноятни содир этишган деб иддао қилди.
Бунга қарамасдан Туркия давлати саъудияликларнинг ривоятларини сақвол остига қуйиб Қошиқчини қатл этиш заминасида тадқиқот олиб боришни давом этмоқда.