Францияда қўлсиз чақалоқларни туғилиши кўп хавотирга сабаб бўлмоқда
-
Францияда қўлсиз чақалоқлар
Франциянинг Соғлиқни сақлаш вазири сўнгги йиллар ичида бу мамлактанинг айрим қишлоқ минтақаларида қўлсиз чақалоқларни туғилишидан ташвишланиш билдириб, бу заминда янги ўрганишларни бошлашга дастур берди.
Экспресс газетаси сайтига кўра, бу заминда ўрганишларни бошланиши тўғрисидаги хабар икки ҳафта олдин тарқалди.
Франциялик шифокорлар эса бу мамлакат шарқидаги Ain минтақасида 27 йилдан бери айрим чақалоқларни қўлсиз ва ё қисқа қўл билан туғилиши сабабларини аниқлай олмаётир.
Франциянинг Соқғлиқни сақлаш вазирининг фикрича, ушбу муаммолар сабабини аниқлаш Соғлиқни сақлаш ва Атроф муҳитни муҳофаза қилиш вазирликлари ўзаро ҳамкорлигида янги тадқиқотларни бошлашган.
"Ремера" тадқиқот марказидаги шифокорларга кўра, кўп эҳтимоллар билан бу минтақада фойдаланилган пестицидлар ва ё қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган химиявий моддалар бундай муаммоларга сабабдир.
Аммо Франциянинг Соғлиқни сақлаш агентлиги бу ҳоатларни "тасодифий" деб эълон қилган.
Франциянинг Соғлиқни сақлаш вазирига кўра, ҳар йили Францияда 80-100 чақалоқ қўлсиз ва ё қисқа қўл билан дунёга келади.