октябр 31, 2018 11:51 Asia/Tashkent
  • Ҳалокатга учраган Индонезия йўловчи самолётининг қолдиқлари ҳамон изланмоқда

Lion Air авиакомпаниясига тегишли самолётнинг қолдиқлари ва йўловчиларнинг жасадлари қидирилмоқда.

Lion Air авиакомпаниясининг маълумотларига кўра, индонезиялик ва бошқа хорижий юртлардан келган ғаввослар ҳалкатга учраган самолётнинг қора қуттиси ва йўловчилар жасадларини ҳамон қидиришмоқда.

Қутқарувчи жамоаларнинг ақидаларига кўра, Ява денгизи тубида қолган самолёт бўлакларини  топиш кўплаб нарсаларнинг аниқланишига ёрдам беради.Олиб борилаётган қидирувлар ҳозиргача  керакли натижани  бермаган.

Индонезия полициясининг хабарига кўра, ҳозиргача ҳалок бўлган йўловчиларнинг 37 жасади топилган ва Ява денгизида қидирувчи қаиқларнинг сони ҳам оширилган.