Инсоният тарихида илк бор Британия атрофида сузиб чиққан одам-фото
(last modified Mon, 05 Nov 2018 11:03:50 GMT )
ноябр 05, 2018 16:03 Asia/Tashkent
  • Инсоният тарихида илк бор Британия атрофида сузиб чиққан одам-фото

Қуйидаги фотосуратларда Гиннесс рекордлар китобига кирган Росс Эжлининг расмларини томоша қилишингиз мумкин.

Британиялик Росс Эжли Буюк Британия ороли атрофида сузиб чиққан тарихдаги илк одам сифатида Гиннесс рекордлар китобига киритилди. 

33 ёшли Эжли ўз саёҳатига 1 июнда Маргит шаҳридан жўнаб, соат стрелкаси бўйича сузганча улкан оролни айланиб чиқа бошлаган. Эжли сувда кунига 12 соатлаб бўлган ва бирор марта соҳилга чиқмаган. У Шимолий денгиз, Ла-Манш, Ирланд денгизи ва Атлантика океани бир қисмини сузиб ўтиб, 157 кун ичида 3317 км узунликдаги масофани ортда қолдирган ҳамда 5 ой аввал жўнаган жойида саёҳатини якунлаган.