Шошилинч! Америка террорчиларни Ӯзбекистон ва Тожикистонга ӯтказмоқчи
(last modified Tue, 06 Nov 2018 07:49:58 GMT )
ноябр 06, 2018 12:49 Asia/Tashkent
  • Шошилинч!  Америка террорчиларни Ӯзбекистон ва Тожикистонга ӯтказмоқчи

Ҳарбий эксперт Владимир Прохолитов ӯз мақоласида ёзади: Америка Афғонистонда жойлаштирилган Гулмурод Ҳалимов бошчилигидаги террорчи гуруҳларни Ӯзбекистон ва Тожикистонга ӯтказиш мақсадида Толибон билан музокара қилиш тараддудида.

ИРНА ахборот агентлиги хабарига кӯра, Прохолитов Толибон ҳаракатининг  5  вакили Москва музокараларида иштирок этишига ишора этиб, келгуси ҳафтада Москвада Афғонистонда тинчлик ўрнатишга бағишланган маслаҳатлашув бўлиб ўтишини таъкидлади.

У шунингдек, Толибон гуруҳи намояндаларининг бу йиғилишда қонуний иштирок этиши,  Афғонистонда жойлашган Гулмурод Ҳалимов бошчилигидаги минглаб террорчи кучларнинг Тожикистон ва Ӯзбекистонга ӯтказилишининг  расмий равишда тан олинишидир,  деб таъкидлади. 

Эслаб этиш жоизким, Афғонистонда ҳукумат кучлари ва "Толибон" радикал ҳаракати ўртасида кураш кетмоқда. Толиблар, сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатнинг 50% ҳудудини ўз назоратига олган. Шу билан бирга, Афғонистонда "Ислом давлати" террорчилик ҳаракати ҳам ўз таъсирини кенгайтирмоқда. Ҳозирда бутун мамлакат бўйлаб экстремистларга қарши кенг кўламдаги операциялар ўтказилмоқда.

 

Ёрлиқ