Лавров: Россия-Европа муносабатларининг кескинлашуви баъзи давлатларнинг зўрвонликларига боғлиқ
-
Лавров: Россия-Европа
Россия ТИВ раҳбари Россия ва Европа ўртасидаги муаммолар Москва давлатига ўз сиёсатини ўктазишга уринаётган айрим Европа давлатларининг зўравонликларига бориб тақалади деб таъкидлади.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Испанияда мухбирларга берган интервьюсида Европа Россия билан ўзаро муносабатларини яхшилаш томон биринчи одимни ташласа, Россия ҳам Европа билан қармақаршиликлар ва кескинликларни тўхтатишга доимо тайёрдир, чунки улар Россияга қарши энг кўп санкциларни қўллашган деб айтди.
Лавров ўз сўзларида Россияга қарши қўлланган санкцияларни ҳеч бир томоннинг фойдасига бўлмаганини таъкидлаб, Европа давлатлари Россияга қарши санкция жорий этгани туфайли 100 миллиард евро зарар кўрган деб изоҳлади.
Россия ТИВ раҳбари жаҳонга "раислик" қилиш учун Ғарб давлатларининг уринишларини боши берк кўчага кириб қолганига тўхталиб, айрим давлатларнинг ўзбошимчалик билан сиёсат олиб бориши ҳамда истаган масаларага аралашиши, албатта мағлубиятга учрайди деб қўшимча қилди.
Лавров ўз сўзларида Москва давлатини мустақил сиёсатни олиб бораётганига ишора қилар экан, АҚШ ва Европа давлатлари Россиянинг мустақил сиёсатларига қарши чииқшмоқда, зеро Россияга қарши қўлланган санкциялари фикримизнинг далилидир деб аниқлик киритди.