Россиянинг янги «Су-57» қирувчи самолёт яқин масофадан тасвирга олинди (видео)
(last modified Wed, 07 Nov 2018 13:06:54 GMT )
ноябр 07, 2018 18:06 Asia/Tashkent

Мазкур видеода иккита қирувчи самолётнинг Астрахан вилоятидаги парвозини кўришингиз мумкин.

Россиянинг кўп вазифали бешинчи авлод «Су-57» қирувчилари «Ан-12» ҳарбий-транспорт самолётидан тасвирга олинди.

«Су-57» Россиянинг бешинчи авлод кўп вазифали қирувчи самолёти бўлиб, ҳаво, ер ва сув остидаги нишонларни йўқ қилишга, узоқ разведкаларга, шунингдек, душманнинг авиация бошқаруви тизимини бузишга мўлжалланган. Россия ҳарбий-космик кучлари 12 та самолётдан иборат партияни 2019 йилда қабул қилади.