Шок! 12 йилдан сўнг комадан уйғониш
(last modified Thu, 08 Nov 2018 05:07:57 GMT )
ноябр 08, 2018 10:07 Asia/Tashkent
  • Шок! 12 йилдан сўнг комадан уйғониш

Хитойлик аёл ўғлининг комадан уйғонишини 12 йил кутди

Ван Шубао исмли Хитойлик эркак 12 йиллик комадан сўнг ўзига келди. Бу вақт давомида уни онаси парвариш қилган, деб маълум қилмоқда «Xabar.uz».Ван Шубао 2006 йилда 36 ёшида автомобил ҳалокатига учраган. Олган жароҳатлари оқибатида эркак фалаж бўлиб қолган ва комага тушган.Эркакнинг ўша пайтда 63 ёшда бўлган онаси Вэй Минъин ўғлини уйига олиб келиб, парваришлай бошлаган. 12 йил давомида у ўғлини даволашга бор бисотини сарфлаган, қарзга ботган, пули қолмаганлиги сабаб ҳатто бир ой давомида фақат сув ичишига тўғри келган.Орадан 12 йил ўтиб барча ҳаракатлар ўз натижасини берди. Ван Шубао ниҳоят ҳушига келди ва бироз жилмайди ҳам. Ҳали ҳам қимирлай олмаслиги ва гапирмаслигига қарамай, унинг онаси жуда хурсанд.«Мен жуда хурсандман. Унинг тўлиқ тузалиб кетишига умид қиляпман. Мен чекинмайман», - дейди Вэй Минъин.

 

Ёрлиқ