Парижда Биринчи жаҳон уруши тугаганининг юз йиллиги маросими ўтказилди.
(last modified Sun, 11 Nov 2018 15:00:56 GMT )
ноябр 11, 2018 20:00 Asia/Tashkent
  • Парижда Биринчи жаҳон уруши тугаганининг юз йиллиги маросими ўтказилди.

Биринчи жаҳон уруши тугаганининг юз йиллиги маросими Парижда Франция президенти мизбонлиги билан дунёнинг турли мамлакатларидан келган раҳбарлар иштирокида ўтказилди.

СиЭнЭн телеканали хабарига кўра, бу маросимда 72 нафардан ортиқ давлат ва ҳукумат раҳбарлари, халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашмоқда. АҚШ, Туркия, Хорватия ва Россия президентлари, Канада бош вазири, Германия канцлери, БМТ бош котиби, НАТО бош котиби, ЮНЕСКО бош директори каби шахслар ҳам бу маросимда иштирок этишди. Биринчи жаҳон уруши қурбонлари хотирасини улуғлаш, ҳарбий парад ўтказиш ва Биринчи жаҳон урушида қурбон бўлганлар хотирасини эзозлаш биносида ҳузур топиш   маросим дастурлари орасида жой олган. Бундан олдин бирбирларига қарши позиция олган Франция президенти Эммануэль Макрон ва Америка президенти Дональд Трамп шанба куни ўзаро музокара қилишди.

Трамп Макронга қарши позиция олишини давом эттириб, Франция президенти томонидан Европа армиясини ташкил этиш ҳақидаги таклифини таҳқирлаш деб билди. Бироқ, Франция президенти Эммануэль Макрон ўз таклифини таъкидлаш зимнида, бу армияни ташкил этиш Европанинг ҳарбий қобилиятини ва мустақиллигини мустаҳкамлашга қаратилган,-деб айтди.