АҚШнинг ҳарбий самолёти ҳалокатга учради
ноябр 12, 2018 12:08 Asia/Tashkent
АҚШнинг денгиз кучлари тарқатган баёнотида техник носозлиги туфайли бу мамлакатнинг ФА 18 русумли ҳарбий учоқларидан бирининг Филиппин денгизида ҳалокатга учраганини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун АҚШ денгиз кучлари тарқатган баёниясида техник носозлиги туфайли бу мамлакатнинг ҳарбий самолётларидан бирининг Филиппин денгизига қулаб тушганлигини эълон қилган.
АҚШ денгиз кучлари, шунингдек, ҳарбий самолёт учувчиларининг нажот топгани ва ҳодиса сабаблари аниқланаётганини хабар қилди.