АҚШ: Афғонистондаги Толиблар мағлуб бўлгани йўқ
-
Афғонистондаги Толиблар
АҚШ армияси қўшма штабининг бошлиғи Афғонистондаги Толиблар гуруҳини мағлуб этиш номумкин эканлигини тан олди.
Кобулдан Эрон телерадиокомпанияси мухбирининг хабар қилишича, генерал Жозеф Донфорд Толиблар Афғонистон урушида мағлуб бўлмаган ва бу мамлакатдаги урушни тугатиш учун ҳеч қандай ҳарбий вариант мавжуд эмас, деб таъкидлади.
АҚШ армияси қўшма штабининг қўмондони шунингдек, Америка ва НАТО кучлари сиёсий , ҳарбий ва иқтисодий йўллар орқали Толибларга босим ўтказиб, уларни тинчлик музокараларида қатнашишга ундаш ва Афғонистондаги урушни тўхтатишга ҳаракат қилишмоқда, деб қўшимча қилди.
Аммо Афғонистон ишларидаги АҚШ вакили Залмай Халилзод сўзлаган сўнгги нутқида Толибон етакчилари, хусусан, бу гуруҳнинг ўлдирилган етакчиси Мулло Умарнинг фарзанди билан мулоқот қилганини маълум этганди.