Афғонистон президенти террорчиларни қатъий огоҳлантирди
-
Афғонистон президенти
Афғонистон президенти Кобул шаҳрида ислом пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ мавлуди йиллигига бағишланган маросим жараёнида портлашлар содир этган террорчиларни огоҳлантириб, бундай жиноятлар жавобсиз қолмайди, деб айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг бугунги хабарига кўра, Афғонистон президенти Ашраф Ғани Кобул шаҳрида ислом азиз паймғамбари мавлудларининг йиллиги маросимида содир этилган теракт мажруҳларини кўришга борганида, Толибон наттоғининг ўз баёнотида Кобулда амалга оширилган терактни қоралаганига ишора қилиб, улар бу ҳужумни қоралаши билан бу жиноят масъулиятни зиммасидан соқит қилишолмайди. Толиблар Афғонистонда уруш ва хунрезликларни тўхтатиш учун амалий чоралар кўраётганини исботлаб бериши керак, дея таъкидлади.
Афғонистон президенти шунингдек, у ё бу мамлакат номини тилга олмасдан, Кобулда портлашлар содир этган террорчиларнинг базалари, яширин марказлари ҳамда уларни молиявий жиҳатдан таъминлайдиган манбалар қўшни мамлакатлардан бирида жойлашган, шу сабабдан Кобул давлати халқаро ҳамжамиятни минтақадаги терроризм ҳомийларини аниқлашга даъват этади, деб қўшимча қилди.
Айтиш жоиздирки, сешанба куни Афғонистон пойтахти Кобулда сешанба куни уюштирилган терактда 50 киши қурбон бўлди, 83 киши жароҳатланди.