Видео: Францияда нотинчлик ва тартибсизликлар давом этияпти
(last modified Sat, 24 Nov 2018 12:27:18 GMT )
ноябр 24, 2018 17:27 Asia/Tashkent

Францияда ёқилғи нархининг кўтарилишига қарши оммавий норозиликлар бўлиб ўтмоқда

Франция полицияси бензин нархининг ошишига қарши ўтказилаётган норозилик намойишларида иштирок этаётган эътирозчиларни тарқатиб юбориш мақсадида кўзни ёшлантирувчи газдан фойдаланди. 

Германия ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Франция полицияси шанба куни сариқ кийимлилар деб номланган гуруҳ аъзоларини назорат қилиш учун кўзни ёшлантирувчи газдан ва суп пуркайдиган машидан фойдаланди. Сариқ кийимлилар Парижда давлат биноларига киришмоқчи бўлишган. 

Ушбу хабарга биноан, Франция полициясининг Париждаги норозилик намойишларда иштирок этаётган эътирозчилар билан тўқнашувлари жараёнида 7 нафар полиция ходими оғир тан жароҳати олган. 

Париж расмийлари бугунги ва эртага бўлиб ўтадиган норозилик намойишларини бостириш учун ушбу шаҳарга хавфсизлик кучларини максимум даражада сафарбар этади. 

Ушбу эътирозлар бензин нархининг ошишига қарши ва Франция президенти Эмануэл Макроннинг иқтисодий ислоҳотлари доирасидаги дастурларига қарши бўлиб ўтмоқда.