Картошка, кофе ва сариёғ зарарли эмас
(last modified Sun, 25 Nov 2018 07:49:56 GMT )
ноябр 25, 2018 12:49 Asia/Tashkent
  • Картошка, кофе ва сариёғ зарарли эмас

Соғлом овқатланиш атрофида шунчалик кўп уйдирмалар йиғилганки, аслида қайси бири фойдали-ю, қайси бири зарарли эканлигини бирдан билиб бўлмайди. Кўпчилик озиқ-овқатлар эса соғлом турмуш тарзи тарафдорлари томонидан ўринсиз рад этилгани маълум бўлди.

Картошка

Картошка кўпинча тўғри овқатланиш ва озиш учун таомномадан бутунлай чиқариб ташлаш тавсия қилинган озиқ-овқатлар қаторида тилга олинади. Лекин маълум бўлишича, картошка унчалик зарарли эмас экан.

У сув балансини сақлаб туриш учун зарур бўлган ва мияни кислород билан таъминлашни яхшилашга ёрдам берувчи модда – калийнинг манбаи ҳисобланади. Ўртача катталикдаги битта картошканинг таркибида кундалик зарур бўлган калий миқдорининг 20% и мавжуд экан.

Картошка таркибидаги клетчатка C ва B6 витаминлари билан бирга холестерин миқдорини пасайтиришга ёрдам беради.

Қаҳва

«Кофеиндан воз кечинг», — дейишади бизга соғлом турмуш тарзи тарафдорлари. Бу ичимлик душманларининг айтганини қилишга шошилманг.

Тадқиқотлар қаҳванинг тери саратони хавфини камайтиришини аниқлади. Шунингдек қаҳва жигар учун фойдали: бир кунда икки пиёла қаҳва ичиш жигар сиррозидан сақланишга ёрдам беради.

Дофамин ишлаб чиқарилиши ошиши ҳисобига қаҳва депрессия билан курашишга ёрдам беради. Шуни эсда тутингки, қаҳва фақат меъёрида истеъмол қилингандагина фойда беради.

Сариёғ

Сариёғ кўриш қобилияти, нормал модда алмашинуви ва жинсий органларнинг синезланиши учун зарур бўлган А витамини, иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам берувчи E витамини, кальцийнинг сингиши ва буйрак фаолиятининг ишини яхшилашга ёрдам берувчи К витамини ва юрак-томир касалликларининг олдини олишга ёрдам берувчи D витаминиларига жуда бой.

Ҳар қандай озиқ-овқат меъёридан ортиқча ейиш натижасида фойдадан кўра зарар бериши мумкин. Сифатли озиқ-овқатларни танланг ва уларни қанча миқдорда истеъмол қилишга ақл билан ёндашинг.