Белорус президенти Туркманистон давлатини танқид қилди
Александр Лукашенко Туркманистон давлатини ушбу мамлакатда химиявий маҳсулотлар заводини қуриш харажатларини тўлашда пайсалга солаётганлиги ва ўз мажбуриятларини бажармаётганлиги туфайли танқид қилди
Белоруссия президенти Туркманистон давлатини ушбу мамлакатда химиявий маҳсулотлар заводини қуриш харажатларини тўлашда пайсалга солаётганлиги ва ўз мажбуриятларини бажармаётганлиги туфайли танқид қилди.
Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Белоруссия президенти Александр Лукашенко душанба кунги чиқишида шундай айтдики, Туркманистон давлати Гарлик туркмани минтақасида химиявий завод қуриш учун сарфланган 58 миллион рубл қарздорлигини Белоруссияга тўламай келмоқда.
Лукашенконинг айтишича, Белоруссия Туркманистондан ўз қарзларини олиш учун ташқи ишлар вазирликлари ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи имкониятларидан фойдаланади.
Шунингдек, Белоруссия президентининг таъкидлашича, мамлакат айни пайтда инвестицияга эҳтиёж сезмоқда. Шунинг учун сарфлаган харажатларни ўз вақтида олиши муҳим бўлиб турибди.