Фотограф суратларидаги одамлар ва давлатлар ўртасидаги улкан тавофут (фото)
Туркиялик фотограф Угур Галленнинг ишлари дунёда одамлар ўртасида мавжуд бўлган катта тавофутни кўрсатади.
Угур ўз суратлари билан Instagram’да бўлишади. Фотографнинг айтишича, у уруш одамларни мажруҳ қилаётганини кўриб, инсоният Мустафо Камол Отатуркнинг “Уйингда тинчлик ва бутун дунёда тинчлик бўлсин” деган ўгити бўйича яшашини истайди.“Тақдирнинг тақозоси, менинг давлатим дунёнинг энг қайноқ нуқталарига бевосита яқин жойлашган. Мен биз кўниккан тинч ҳаёт билан уруш кетаётган жойда яшовчи одамлар ҳаёти орасидаги улкан тавофутни кўраман. Мен икки турли оламлар орасидаги бу ақлбовар жарликни ўз ишларимда акс эттиришга қарор қилдим”, дейди фотограф.Қуйида фотографнинг баъзи ишлари билан танишишингиз мумкин.