Порошенко НАТОни Азов денгизига кемалар жўнатишга чақирди
(last modified Thu, 29 Nov 2018 14:45:53 GMT )
ноябр 29, 2018 19:45 Asia/Tashkent
  • Порошенко НАТОни Азов денгизига кемалар жўнатишга чақирди
    Порошенко НАТОни Азов денгизига кемалар жўнатишга чақирди

Украина президенти Пётр Порошенко НАТОга аъзо давлатларни Азов денгизига кемалар жўнатишга чақирди.

Ассошитейд пресс агентлигининг хабар беришича, Пётр Порошенконинг умид билдиришича, НАТО давлатлари Украинага ёрдам бериш ва минтақада хавфсизликни таъминлаш учун Азов денгизига ўз ҳарбий кемаларини юборади. Кремль Украина президентининг бундай баёнотини провокация, деб атади.

Шунингдек, Пётр Порошенко Европадаги иттифоқчиларни Керч бўғозидаги воқеадан кейин Россияга қарши санкцияларни кучайтиришга чақирди.

Порошенконинг таъкидлашича, Европа ва АҚШнинг қўллаб-қувватлови туфайли Москва ҳамда Киев ўртасида юз берган зиддият моҳияти ишончли тарзда етказилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко Россия билан кенг миқёсли уруш хавфи ҳақида маълум қилганди.

Россия ва Украина ўртасида юзага келган кескинлик ортидан, Россия мудофаа вазирлиги С-400 системасини Қримда жойлаштирди. 

Ёрлиқ