Трамп синхрон таржимадан ҳафсаласи пир бўлиб, приёмникни отиб юборди (видео)
(last modified Sat, 01 Dec 2018 05:44:26 GMT )
декабр 01, 2018 10:44 Asia/Tashkent

АҚШ президенти Дональд Трамп аргентиналик ҳамкасби Маурисио Макрининг табрик нутқи чоғида синхрон таржимадан ҳафсаласи пир бўлди.

АҚШ президенти Дональд Трамп аргентиналик ҳамкасби Маурисио Макрининг табрик нутқи чоғида синхрон таржимадан ҳафсаласи пир бўлди. Буэнос-Айресдаги президент қароргоҳидаги воқеа акс этган видео Facebook’даги Rioja Noticias саҳифасида эълон қилинди. 

Трампнинг сўзларига кўра, Аргентина президентининг гаплари унга таржимадан кўра тушунарлироқ бўлган. «Аммо ҳаммаси жойида», — деди у синхрон таржима учун приёмникни ерга улоқтириб. Сўнг давлат раҳбари пинагини бузмасдан ўз нутқини давом эттирди.

Ёрлиқ