декабр 01, 2018 14:32 Asia/Tashkent

Владимир Путин Россия доллардан узоқлашишга мажбур бўлаётганлиги, бироқ буни кескин тарзда эмас ва ўз иқтисодиётига зарар қилмасдан амалга ошириш зарурлигини айтди.

Россия президенти Владимир Путин “Россия зовет!” форумида доллар масала бўйича берилган саволга ҳазил тарзда жавоб берди.

“Бизда доллардан воз кетиш мақсадимиз йўқ, доллар ўзи биздан кетмоқда. Тегишли қарор қабул қилаётганлар ўз оёғига эмас, балки сал тепароққа ўқ отишмоқда”, - деб таъкидлади Путин.

Президент сўзларига кўра, доллардаги беқарор ҳисоб-китоблар дунёнинг кўплаб иқтисодиётларида мустақил ҳисоб-китоб тизимларини топиш истагини келтириб чиқармоқда.

 

Ёрлиқ