Эрдўған: Туркия ва Россия виза режимини қисман бекор қилишга келишиб олди
декабр 02, 2018 19:48 Asia/Tashkent
Туркия президенти Ражаб Эрдўған Россия президенти Владимир Путин билан Туркия фуқаролари учун виза режимини қисман бекор қилишга келишиб олишганини айтди.
— Путин билан музокараларимизда виза масалалари кўтарилди ва у виза режимини қисман бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилинганини айтди., — деди Эрдўған журналистларга.
Эрдўғаннинг сўзларига кўра, Туркия бу масала тўлалигича ҳал бўлишини истайди. У шунингдек, бу яқин вақт ичида амалга ошишига умид билдирди.
Аввалроқ Россиянинг Анқарадаги элчиси Алексей РФ Туркия фуқароларининг Россияга визасиз киришлари масаласи тез орада ижобий ҳал бўлиши мумкинлигини айтганди.
Ёрлиқ