Францияда давлатга қарши намойишларда қурбонлар сони кўпайиб кетди
Сариқ нимчалиларнинг шанба куни бўлиб ўтган намойишларида полиция билан тўқнашувлар юз берди
17 ноябрда бошланган "сариқ нимчалилар" намойиши сабабли Париждаги меҳмонхоналардаги буюртмаларнинг бекор қилиниши 50%га етиши мумкин. Бу ҳақда меҳмонхоналар, рестораторлар, қаҳвахоналар ва кейтеринг компаниялар миллий касаба уюшмаси раҳбари Марсель Бенезе телеканалга берган интервьюсида маълум қилди.
Бенезенинг сўзларига кўра, Франция меҳмонхона-ресторан бизнеси жиддий зарар кўрмоқда ва "тикланиши жудаям қийин бўлади". Намойишларнинг салбий оқибатлари Авиньон, Монпелье ва Тулуза каби йирик шаҳарларда кучлироқ сезилади.
"Кўпчилик Лондон, Германия ёки Испанияга кетиш учун хоналарни муддатидан олдин бўшатмоқда", деди Бенезе.
"Сариқ нимчалилар"нинг шанба куни бўлиб ўтган намойишларида полиция билан тўқнашувлар юз берди. Франция пойтахтида юз берган тартибсизликлар давомида 412 киши қўлга олинган, улардан 387 нафари ҳалигача ҳибсда сақланмоқда. Намойишлар давомида 133 киши, жумладан, 23 ҳарбий жароҳатланган.