Франция сенати ёқилғи-бензин учун солиқ тўловини оширишни тўхтатиб қўйди
Францияда тартибсизликлар шиддатли тус олиши ортидан Франция сенати ёқилғи учун солиқ тўловини оширилишини тўхтатиб қўйди.
BFM телеканалининг интернет тармоғи тарқатган хабарига кўра, 2019 йил бюджет лойиҳаси доирасида январ ойидан ёқилғи учун солиқ тўловининг ошиши кўзда тутилган эди. Франция сенаторларининг овози билан Сенатнинг солиқ бўйича комиссиясининг тузатишлари бекор қилинди.
Лекин, Франция давлати Миллий ассамблеяда бюджетни кўриб чиқиш пайтида Сенатнинг ушбу қарорини бекор қилиб, солиқ тўловини яна ошириши мумкин. Негаки, Миллий ассамблеянинг кўпчилиги давлатнинг тарафдорлари ҳисобланади.
Шунингдек, Франция сенати раиси Жерар Лорша давлатни учинчи ҳафтада ҳам тартибсизликлар давом этишидан огоҳлантирди.