АҚШ сенати: Муҳаммад Бин Салмон журналист Қошиқчини ўлдиришга буйруқ берган
АҚШ сенатининг ташқи алоқалар бўйича комитетининг раиси сешанба куни Арабистон валиаҳди Муҳаммад Бин Салмонннинг Саудия арабистони танқидчиси журналист Жамол Қошиқчини ўлдиришга буйруқ берган деб яна бир бор такрорлади
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Боб Коркер СНН телеканали билан ўтказган суҳбатида Муҳаммад Бин Салмонннинг Жамол Қошиқчининг ўлимида қўли борли учун унга жазо чоралари қўлламаслигини танқид қилди. Унга кўра, Арабистон валиаҳди ўзининг танқидчиларини ва мухолифатни бутун дунёда ўлдириб, ҳеч қандай жазосиз қолишни тасаввур қилади.
Боб Коркер 28 ноябр кунида ҳам АҚШ сенатининг Жамол Қошиқчи ўлими ва Яман жанги ҳақидаги мавзуларни танглашидан сўнг, чиқиш қилиб Муҳаммад Бин Салмонни Жамол Қошиқчининг ўлимида масъул деб таъкидлаб ўтдики.
Америка давлати эса, ҳозирга қадар Риёзни қоралашдан ўзини тийиб келмоқда ва Риёз билан эришилган йирик миқёсдаги ҳарбий шартномаларни сақлаб қолишга уринмоқда.
Вашингтон пост рўзномаси яқинда тарқатган хабарида шундай маълум қилдики, Вашингтон ва Риёз Жамол Қошиқчининг ўлимида Муҳаммад Бин Салмоннинг қўли йўқлигини исботлашга уринияпти.