Британияда ёш болаларга нисбатан жинсий тажовуз ва зўравонлик ҳолатлари анчагина кўпайди
(last modified Wed, 05 Dec 2018 06:49:32 GMT )
декабр 05, 2018 11:49 Asia/Tashkent
  • Британияда ёш болаларга нисбатан жинсий тажовуз ва зўравонлик ҳолатлари анчагина кўпайди
    Британияда ёш болаларга нисбатан жинсий тажовуз ва зўравонлик ҳолатлари анчагина кўпайди

Британия оммавий ахборот воситалари Британияда ёш болаларга қарши зўравонлик ва жинсий тажовуз қилиш бўйича статистикасининг икки баробарга ошганлиги ҳақида хабар тарқатишди. 

Лондонда нашр этиладиган Индипендент рўзномаси тарқатган хабарга кўра, янги статистика маълумотларига биноан, ёш болалардан жинсий фойдаланишга боғлиқ жиноятлар ўтган беш йил ичида 206 фоизга кўпайган. 

Индипендент рўзномаси Британияда ёш болаларга зўравонлик қилишни олдини олиш миллий анжуманига таяниб шундай ёздики, 2017 йилдан 2018 йилгача ёш болалар билан боғлиқ зўравонликларга доир жиноятлар ва болаларни қаровсиз қолдириш тўғрисида полицияга 17 мингта ҳолат бўйича мурожаат келиб тушган. Мазкур ҳолат эса, 2012-2013 йилларда 8 минг тани ташкил этган.

Британия ички ишлар вазири Сажид Жавид Британия парламентининг намояндалари олдидаги чиқишида, Британияда ёш болаларга нисбатан жинсий тажовуз ва уларга қарши зўравонлик кўлами йил сайин ортиб бораётганини афсус билдириб эътироф этди.