декабр 05, 2018 13:13 Asia/Tashkent
  • Шойгу: Россия ҳарбий қудрати янада ошади
    Шойгу: Россия ҳарбий қудрати янада ошади

Сергей Шойгу АҚШнинг Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битимдан чиқишига муносабат билдириб, Россия ўзининг ҳарбий қудратини янада оширади деб маълум қилди

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу АҚШнинг Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битимдан чиқишига муносабат билдириб, Россия ўзининг ҳарбий қудратини янада оширади деб маълум қилди. Бу ҳақда Ирна ахборот агентлиги маълум қилди.

АҚШ Россияга ракета битими бўйича ультиматум қўйди. Кремль жавоб қайтарди.

Россия 60 кун ичида Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битимни бажаришга қайтмаса, АҚШ ундан чиқиб кетади. Бу ҳақда 4 декабрь куни Брюсселда АҚШ давлат котиби Майк Помпео маълум қилди. 

Ўз навбатида, Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова бу борада баёнот билан чиқди.

Унинг маълум қилишича, Россия Ўрта ва кичик масофадаги ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги битимга амал қилиб келмоқда.

Ёрлиқ