Жаҳонда ишчи-мигрантлар сони янада кўпайди
(last modified Thu, 06 Dec 2018 07:48:23 GMT )
декабр 06, 2018 12:48 Asia/Tashkent
  • Жаҳонда ишчи-мигрантлар сони янада кўпайди
    Жаҳонда ишчи-мигрантлар сони янада кўпайди

Халқаро меҳнат ташкилоти чоршанба куни ўз ҳисоботида маълум қилишича, ўтган беш йил давомида мигрант-ишчилар миқдори тўққиз фоизга ошган

Халқаро меҳнат ташкилоти жаҳонда ишчи-мигрантлар сони кўпайгани ҳақида хабар берди.

Франция ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Халқаро меҳнат ташкилоти чоршанба куни ўз ҳисоботида маълум қилишича, ўтган беш йил давомида мигрант-ишчилар миқдори 9 фоизга ошган. 

Шунингдек, ушбу хабарда қайд этилишича, 2017 йилда бутун дунё бўйлаб муҳожир ишчилар миқдори бир юз олтмиш тўрт миллион нафарга еткаган. Ушбу сонни 2013 йилга солиштирганда 9 фоизга ошгани маълум бўлмоқда. 

Халқаро меҳнат ташкилотининг изоҳ беришича, ишчи-мигрантлар жаҳон иши кучининг 4,7 фоизини ташкил этади. Уларнинг аксарияти турли мамлакатларда иш топиб иш билан банд бўлишган. Уларнинг даромадлари ўртача ҳисобдан юқори ёки камроқни ташкил этган.