Украина давлати Россия билан дўстлик шарномасидан чиқади
(last modified Sun, 09 Dec 2018 08:34:11 GMT )
декабр 09, 2018 13:34 Asia/Tashkent
  • Украина давлати  Россия билан дўстлик шарномасидан чиқади

Украина президенти имзолаган дастурида 10 декабрь куни Россия билан дўстлик шарномасидан чиқишини маълум этди.

Спутник сайтининг хабар қилишича, Украина президенти Петр Порошенко  Твиттер саҳифасида,  душанба 10 декабрь куни Россия ва Украина ўртасидаги дўстлик шартномасини бекор этиш қарорини имзолашини маълум қилди.

Украна парламенти ҳам олдинроқ  Украина ва Россия ўртасидаги дўстлик шартномасини 2019 йилнинг апрель ойидан кейин узайтирмаслик қарорини чиқарди,бу лойиҳа эса Украина парламентининг 277 нафар вакиллари томонидан қўллаб қувватланди.

Россия ва Украина ўртасидаги дўстлик, ҳамкорлик ва шериклик тўғрисидаги шартнома 1997 йил май ойида имзоланганди. 2008 йил охирида ҳужжат яна 10 йил муддатга узайтирилган. Март ўрталарида Украина ТИВ уни тўхтатишнинг бир нечта вариантларини тайёрлаганди.