Туркия: Арабистон Жамол Қошиқчи қотилининг исми ошкор этилишидан қўрқади
(last modified Tue, 11 Dec 2018 13:56:20 GMT )
декабр 11, 2018 18:56 Asia/Tashkent
  • Туркия: Арабистон Жамол Қошиқчи қотилининг исми ошкор этилишидан қўрқади
    Туркия: Арабистон Жамол Қошиқчи қотилининг исми ошкор этилишидан қўрқади

Туркия ташқи ишлар вазири Арабистон ҳукумати Саудия танқидчиси журналист Жамол Қошиқчи қотилининг номини ошкор этилишидан қўрқади деб маълум қилди. 

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Мавлуд Човуш Ўғлу шанба куни ахборот анжуманида яна бир бор Арабистоннинг Жамол Қошиқчининг ўлимига оид ишда, тергов-суриштирув ишларини олиб боришда ҳамкорлик қилмаслигини танқид қилиб, ушбу мамлакатнинг юқори мартабали расмийсининг мазкур жиноятда қўли борлигида айблади. 

Анқара, шунингдек, Саудия Арабистони Қошиқчининг қотилларини тутиб беришдан бош тортгани юзасидан ҳафсаласи пир бўлганини билдирди.

Таъкидланишича, Туркия Саудия Арабистонига тегишли сўров жўнатган. «Биз Жамол Қошиқчи ўлимининг текширилиши доирасида ўз фуқароларимизни Туркияга топширмаймиз», — деди ал-Жубайр.

Аввалроқ АҚШнинг бир гуруҳ сенторлари Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Саломни Жамол Қошиқчи ўлимига алоқадорлиги сабабли, уни жавобгарликка тортиш ҳақидаги резолюцияни кўриб чиқиш учун Конгресснинг юқори палатасига киритган эди.

Туркия томони фикрича, бу қиролликнинг шафқатсиз жиноят тафсилотларини фош қилишга тайёрлигини бутун дунёга кўрсатган бўлар эди.

Ёрлиқ