CNN: Трамп импичмент юз беришидан жиддий хавотирга тушиб қолди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг фикрича, импичмент «ҳақиқатан ҳам юз бериши мумкин». Бу ҳақда CNN манбаларга асосан хабар қилмоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, Трамп маслаҳатчилари билан суҳбатда ўзига импичмент эълон қилиниши бўйича эҳтимолий ҳолат юзасидан ташвишда эканини билдирган.
Трампнинг фикрича, Конгресс Демократлар назоратиги ўтганидан кейин вазият шундай тус олиши мумкин. Трампга нисбатан импичмент эълон қилинишига сайлов кампанияларини молиялаштиришда йўл қўйилган қоидабузарликлар сабаб бўлади.
Қайд этилишича, АҚШ президентининг фикрича, бу конгресс демократлар назорати остига ўтганидан кейин содир бўлиши мумкин. Трампга нисбатан импичмент эълон қилинишини 44% америкаликлар қўллаб-қувватлаган.
Шу билан бирга, импичмент учун Трампнинг сайлов кампанияларини молиялаштириш қоидалари бузилишига «алоқадор экани» сабаб бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти собиқ адвокати Майкл Коэннинг кўрсатмалари туфайли Трампга импичмент эълон қилиш масаласи яна авж олгани хабар қилинганди.