Facebook офисига бомба ўрнатиш билан таҳдид қилинди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i40955-facebook_офисига_бомба_ўрнатиш_билан_таҳдид_қилинди
Facebook компанияси АҚШнинг Калифорния штатидаги бу компания офисига бомба ўрнатиш билан таҳдид этилганини хабар қилди.
(last modified 2026-01-01T04:54:22+00:00 )
декабр 12, 2018 14:47 Asia/Tashkent
  • Facebook офисига бомба ўрнатиш билан таҳдид қилинди

Facebook компанияси АҚШнинг Калифорния штатидаги бу компания офисига бомба ўрнатиш билан таҳдид этилганини хабар қилди.

12 декабрь Facebook’нинг Калифорниядаги (АҚШ) бир неча офиси миналаштирилгани ҳақидаги қўнғироқдан сўнг, тўлиқ эвакуация қилинди.

Маълум бўлишича, калифорниялик полициячиларга Facebook офиси миналаштирилгани ҳақидаги хабарни Нью-Йоркдаги ҳамкасблари беришган.

Калифорния штатининг хавфсизлик  ва полиция кучлари қайси сабаб ва кимлар томонидан Facebook офисига таҳдид қилингани хусусида хабар тарқатишмаган.