Facebook офисига бомба ўрнатиш билан таҳдид қилинди
декабр 12, 2018 14:47 Asia/Tashkent
Facebook компанияси АҚШнинг Калифорния штатидаги бу компания офисига бомба ўрнатиш билан таҳдид этилганини хабар қилди.
12 декабрь Facebook’нинг Калифорниядаги (АҚШ) бир неча офиси миналаштирилгани ҳақидаги қўнғироқдан сўнг, тўлиқ эвакуация қилинди.
Маълум бўлишича, калифорниялик полициячиларга Facebook офиси миналаштирилгани ҳақидаги хабарни Нью-Йоркдаги ҳамкасблари беришган.
Калифорния штатининг хавфсизлик ва полиция кучлари қайси сабаб ва кимлар томонидан Facebook офисига таҳдид қилингани хусусида хабар тарқатишмаган.
Ёрлиқ