Миллий таомлар ҳафталиги: Тошкентда мастер-класс (фотогаллерея)
(last modified Thu, 13 Dec 2018 13:11:58 GMT )
декабр 13, 2018 18:11 Asia/Tashkent
  • Миллий таомлар ҳафталиги: Тошкентда мастер-класс (фотогаллерея)

Туристларни вилоятларга ҳам саёҳатлар кутмоқда

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган.

Бу жараён бир неча омиллар асосида шаклланади. Бундай омиллар ичида гастрономик салоҳият, яъни миллий таомлар масаласи эътиборга молик жиҳат ҳисобланади. 

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Ошпазлар ассоциацияси ҳамкорлигида бир неча лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Шундай лойиҳалардан бири «Лаззатли Ўзбекистон» лойиҳаси доирасида 12 декабрь куни Тошкент шаҳрининг бир неча ҳудудида «Меҳмоннавозлик мактаби» курслари ўтказилди.

Дастлаб, пойтахтдаги «Ичан Қалъа» меҳмонхонасида «Миллий ўзбек нонуштаси» тақдимоти бўйича маҳорат дарслари (дарслар нонуштани Уюшма ва Халқаро Ошпазлар Асоциацияси томонидан ишлаб чиқилган стандартлар асосида тақдим этиш, хорижлик сайёҳларга инглиз тилида хизмат кўрсатиш, ҳорижликлар билан мулоқотда лингвомаданий тўсиқларни бартараф этиш масалалари бўйича тренингни ўз ичига олди. 

Шундан сўнг, «Ўзбекистон Ошпазлар Уюшмаси» биносида енгил тамадди бўйича «Миллий ширинликлар» тақдимоти ўтказилди. Унда ўзбек дастурхонидаги туристларни ўзига жалб қила оладиган ширинликлар коллекцияси намойиш этилди. Бу жараён давомида халқаро даражадаги ошпаз Дамира Сайфутдиярова ҳолвайтарнинг тайёрланиши бўйича мастер-класс ўтказиб берди.

Бугунги бир кунлик лойиҳа якунида «Тошкентча кечки овқат» дастури ҳам тақдим этилди. Унда тошкентча тўй оши, жаркоб, қовурилган бедана каби миллий таомларимиздан намуналар кўргазмаси ўтказилди.

Лойиҳа амалга оширилганда туристларнинг вилоятларга саёҳатлари уюштирилиб, маҳаллий таомларнинг тайёрланиши бўйича мастер-класслар ўтказилади.

Image Caption