Европа ва АҚШ мамлакатларида ҳам " Сариқ жилетлилар" намойишлари бошланди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i41138-Европа_ва_АҚШ_мамлакатларида_ҳам_Сариқ_жилетлилар_намойишлари_бошланди
Францияда бошланган "Сариқ жилетлилар" ҳаракатининг эътирозлари Европа ва Америка қитъаларининг айрим мамлакатларига ўз таъсирини ўтказди.
(last modified 2026-02-14T08:01:19+00:00 )
декабр 16, 2018 20:51 Asia/Tashkent
  • Европа ва АҚШ мамлакатларида ҳам

Францияда бошланган "Сариқ жилетлилар" ҳаракатининг эътирозлари Европа ва Америка қитъаларининг айрим мамлакатларига ўз таъсирини ўтказди.

Кеча Белгия пойтахти Брюссел шаҳрида " Сариқ жилетлилар"  ҳаракати тарафдорларининг 3 -кенг- қамровли митинглари ўтказилди.

Белгия хавфсизлик масъуллари  Брюссел шаҳридаги Европа иттифоқи биноси яқинида ўтказилган " Сариқ жилетлилар" намойишларида 50 кишини қўлга олишди.

Австрия халқи ҳам   мамлакатдаги ишчи муҳожирлар ва иш вақтининг кўпайтириш  сиёсатларига қарши эътирозларида Вена шаҳрининг кўчаларига чиқишди.

Кеча Сербия фуқаролари ҳам  бу мамлакат пойтахти Белград шаҳрининг кўчаларига чиқиб,  давлат сиёсатларига қарши эътироз билдиришди.

  " Сариқ жилетлилар" ҳаракатининг эътирозлари Канада шаҳарларига ҳам таъсирини ўтказган.

 Канадаликлар Франция халқи  ҳаракатларини қўллаб- қувватлашда  мамлакатнинг бир неча шаҳарларида кўча намойишлари ўтказишди.