Афғонистон, Покистон ва Хитойнинг Кобулдаги уч томонлама йиғилиш баёнотлари эълон қилинди
-
Афғонистон, Покистон ва Хитойнинг Кобулдаги уч томонлама йиғилиш баёнотлари эълон қилинди
Хитой, Покистон ва Афғонистон ташқи ишлар вазирлари Кобулда уч томонлама ўтказилган йиғилишлари якунида қўшма баёнот қабул қилишди.
Унда Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши учун ва зўравонликларга барҳам бериш учун мамлакатдаги барча партиялар ва Толибон гуруҳи ҳам ўз ҳиссаларини қўшишлари кераклиги таъкидланди.
Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Афғонистон, Покистон ва Хитой ташқи ишлар вазирларининг икки кунлик йиғилишлари, якшанба куни Афғонистонда терроризм мавзуси ва сулҳ бўйича баёнот эълон қилиш билан ўз ишини тугатди.
Шунингдек, ушбу баёнотда келишича Афғонистондаги ҳамма партиялар ва Толибон гуруҳи мамлакатда бегуноҳ инсонларнинг қирғин қилинишини олдини олиш ва зўравонлик ҳаракатларига чек қўйиш учун сулҳ музокарасига қўшилиб, ўз ёрдамларини тақдим этишлари лозимлиги таъкидланди.
Афғонистон, Покистон ва Хитой ташқи ишлар вазирлари ушбу баёнотда учала мамлакатнинг Афғонистонда террорчи гуруҳларга қарши кураш олиб бориш доирасида инфратузилмаларни янада мустаҳкамлаш учун олиб бораётган саъй-ҳаракатлари ҳақида батафсил маълумот бериб шундай айтишдики, Афғонистонда ҳеч қайси бир гуруҳга террорчилик фаолиятларини олиб боришларига рухсат берилмайди.