декабр 17, 2018 11:17 Asia/Tashkent
  • Доналд Трамп адвокати Россия-Трамп иши бўйича терговчини таҳдид қилди
    Доналд Трамп адвокати Россия-Трамп иши бўйича терговчини таҳдид қилди

Америка қўшма штатлари президентининг адвокати Россиянинг АҚШ президенти сайловида аралашувига доир текширув ишлари бўйича махсус терговчисига таҳдид қилди

АҚШда Дональд Трамп кейинги йилларда раҳбарлик қилган деярли барча ташкилотлар текширилмоқда. Шунингдек, президент оиласи аъзолари ва бизнес ҳамкорлари ҳам у ёки бу даражадаги текширувлар остига тушган. 

Организацион компанияси судларда хорижий давлатлар ҳукуматлари билан ҳамкорлик бўйича эълон қилинган айбловлардан ўзини ҳимоя қилмоқда. Компания шунингдек, солиқлар билан боғлиқ жиноятлар содир этишда гумонланмоқда ва бир нечта штатда компаниянинг солиқ амалиёти текширилиши талаб қилинмоқда.

Шу билан бирга Россиянинг 2017 йилги сайловларга аралашуви бўйича АҚШ махсус прокурори Роберт Мюллер томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Айни вақтга келиб Трамп сайлов штабининг беш нафар аъзоси ўз айбига иқрор бўлганлиги айтилган.

Таъкидланишича, ҳисоботда Россия Дональд Трамп АҚШ президенти этиб сайланишига ёрдам бериш мақсадида барча асосий ижтимоий медиа-платформалардан «фойдалангани» айтилади.

Шу билан бирга, «Россия кампанияси» Трампнинг ғалабасидан сўнг ҳам уни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия АҚШ сайловларига «аралашув» бўйича ёзишмаларни эълон қилишга тайёр экани ҳақида маълумот берганди.

Ёрлиқ