Путин яна бир марта АҚШни огоҳлантирди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i41233
АҚШ ўрта ва кичик масофага учувчи ракеталар тўғрисидаги келишувдан чиқса, Россия ўз хавфсизлигини кучайтиришга доир қўшимча чоралар кўради
(last modified 2025-07-14T11:50:13+00:00 )
декабр 18, 2018 20:55 Asia/Tashkent
  • Путин яна бир марта АҚШни огоҳлантирди

АҚШ ўрта ва кичик масофага учувчи ракеталар тўғрисидаги келишувдан чиқса, Россия ўз хавфсизлигини кучайтиришга доир қўшимча чоралар кўради

"АҚШ томонидан шартнома бузилиши ҳолатида эса, мен бу ҳақда омма олдида айтганман, ва яна бир бор тўғридан-тўғри баёнот қилишни зарур деб ҳисоблайман, биз, хавфсизлигимизни кучайтиришга доир қўшимча чораларни қабул қилишга мажбур бўламиз", - деди Путин РФ Мудофаа вазирлиги коллегиясининг кенгайтирилган йиғилишида.

Декабрь ойи бошида АҚШ Давлат котиби Майк Помпео ДРСМД шартномаси шартларини бажариш учун Россиянинг икки ой вақти борлиги ҳақида баёнот қилган эди. У, агар бу рўй бермаса, Вашингтон ДРСМД бўйича ўз мажбуриятларини тўхтатишини айтган эди. Ўз навбатида, АҚШ Давлат котибининг халқаро хавфсизлик ва қурол-аслаҳалар назорати бўйича ўринбосари Андреа Томпсон АҚШ Россияни 9М729 (SSC-8) ракетасидан воз кечишга, ёки унинг тизимини учиш масофаси ДРСМД низомларини бузмайдиган қилиб модификация қилишга чақиришини айтган эди.