«Абакус-дабра». Фарғоналик вундеркинднинг сири нимада?(видео)
Жорий йилнинг 22 июлида Москва шаҳри Халқаро Савдо Марказида «ALOHA (олий арифметикани абакус ёрдамида ўрганиш) ментал арифметика» халқаро мусобақаси ўтказилганди.
Жорий йилнинг 22 июлида Москва шаҳри Халқаро Савдо Марказида «ALOHA (олий арифметикани абакус ёрдамида ўрганиш) ментал арифметика» халқаро мусобақаси ўтказилганди. Унда дунёнинг 17 давлати — Европанинг Россия, Швеция, Испания, Германия, Осиёнинг Малайзия, Ҳиндистон, Хитой, шу жумладан, шунингдек Ўзбекистондан бўлган жами 600 нафар ўқувчи ўзаро беллашди.
32 нафар ўзбекистонлик иштирокчининг 28 нафари ижобий натижалар кўрсатишди. 8 ёшли Муҳаммадазиз Содиров 5-7 ёш тоифасида Tony Tots босқичи бўйича мутлақ ғолибликни қўлга киритди.
25 йилдан бери анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган бу танлов ментал арифметика билан шуғулланувчи болалар учун синов ва рағбат майдони бўлиб келмоқда.
Ментал арифметика нима? Бу тасаввурда йирик хонали сонлар билан ҳам арифметик амалларни тезкорликда бажаришни ўргатувчи фан. Унда бола ҳеч қандай ҳисоблагичдан фойдаланмайди, балки абакус – чётни кўз олдига келтириб, уни бармоқлари билан хаёлан ҳаракатлантиради.
Ҳали жуда ёш бўлишига қарамасдан бу соҳада катта муваффақиятга эришган Муҳаммадазиз Содиров Kun.uz меҳмони бўлди.