АҚШ ҳарбийларини Суриядан олиб чиқиш фармони имзоланди
(last modified Mon, 24 Dec 2018 07:55:30 GMT )
декабр 24, 2018 12:55 Asia/Tashkent
  • АҚШ ҳарбийларини Суриядан олиб чиқиш фармони имзоланди

АҚШнинг истеъфога чиққан мудофаа вазири Пентагондаги фаолиятининг сўнгги кунларида, АҚШ ҳарбий кучларини Сурия ҳудудларидан чиқариш фармонини имзолади.

СИ ЭН ЭН хабарига кўра, АҚШ мудофаа вазири Жеймс Матиснинг фармони АҚШ ҳарбий кучларини қачон ва қандай шаклда Суриядан чиқариш жараёнини маълум этади.

АҚШ ҳарбий кучларини Суриядан чиқариш  хабарининг тафсилотлари тарқатилган.

Айтиш жоиздирки Сурияда АҚШ сиёсатларининг мувафаққиятсизликларидан кейин, ўтган ҳафта АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон давлати Сурия ҳудудларидан икки минг нафар ҳарбийларини чиқаради,  деб эълон этди.