Россия Украина товарларига нисбатан санкция жорий этди
(last modified Sun, 30 Dec 2018 07:50:21 GMT )
декабр 30, 2018 12:50 Asia/Tashkent
  • Россия Украина товарларига нисбатан санкция жорий этди
    Россия Украина товарларига нисбатан санкция жорий этди

Москва Украинада ишлаб чиқарилган айрим товарларни Россияга импорт қилинишини тақиқлаб қўйди. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия Вазирлар маҳкамаси тарқатган хабарга кўра, Россия Бош вазири Дмитрий Медведов

шанба куни Украинада ишлаб чиқарилган 50 турдаги 510 миллион доллар қийматидаги товарларни Россияга импорт қилинишини тақиқлаш бўйича ҳужжатни имзолади. 

Россия томонидан Украинага қарши кўрилган ушбу чоралар, Киевнинг Россияда ишлаб чиқарилган маҳсулотларга нисбатан санкция киритганига жавоб тариқасида амалга ошди. 

Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин 30 ноябр кунидаги чиқишида маълум қилишича, Украина яқинда Россия билан 48 та халқаро келишувни тўхтатди ва яна 40 та келишувни тез орада тўхтатиб қўйилида. 

Ёрлиқ