АҚШ президентининг масалаҳатчиси Туркия ва сионистик режимга сафар қилади
(last modified Sun, 30 Dec 2018 15:29:09 GMT )
декабр 30, 2018 20:29 Asia/Tashkent
  • АҚШ президентининг масалаҳатчиси Туркия ва сионистик режимга сафар қилади

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Дональд Трампнинг Эронга қарши сиёсатлари жараёнига янги шерикларни жалб этиш мақсадида Туркия ва ишғол этилган сарзаминларга сафар қилишни режалаштирган.

Туркияда чоп этиладиган " Ҳуррият" газетаси интернет сайтининг хабар қилишича, Жон Болтон "Твиттер" саҳифасида  январь ойида  Туркия ва сионистик режим масъуллари билан учрашувини сабрсизлик билан кутатётганини маълум қилди. Болтон шунингдек  кейинги босқичда  ўз шериклари билан ИШИДга қарши кураш ҳамда хавфсизлик масалаларини муҳокама қилишини ёзди.

Ўтган октябрь ойида ҳам Жон Болтон Россия, Озарбайжон респуликаси ва Арманистонга сафар уюштирганди.

Олдинги сафардан ҳам Болтоннинг мақсади Трампнинг Эронга қарши ҳаракатлари ва сиёсатларида айрим мамлакатларни жалб қилиш эди, аммо бу ҳатти -ҳаракати натижасиз қолди.

Ёрлиқ