Путин зудлик билан фожиа юз берган Магнитогорскка етиб борди
Январ 01, 2019 11:01 Asia/Tashkent
Россия президенти Владимир Путин Магнитогорскка борди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Россия раҳбари газ портлаши оқибатида ҳалокат содир бўлган Челябинск областига фавқулодда учиб келди, дейилади хабарда.
Айтилишича, Путин Магнитогорскда фожиа натижасида жабрланганлар ва област раҳбарияти билан учрашади.
Бугун, 31 декабрь куни эрталаб соат 4да Магнитогорскда маиший газ портлаши оқибатида ўн қаватли уйнинг подъездларидан бири қулаб тушган. ФВВнинг сўнгги хабарига кўра, портлаш натижасида тўрт киши ҳалок бўлган, беш киши касалхонага ётқизилган, 35 кишининг тақдири номаълум.