Францияда Эммануэл Макронга нисбатан эътирозлар яна бошланди
Франция президенти Эммануэл Макрон анти-капиталистларга қарши бўлган ҳаракат талабларига нисбатан эътиборсизлиги ортидан ва 2019 янги йил кириб келиши муносабати билан қилган нутқида уларнинг истакларига бефарқлик билан қарагани учун, мухолиф партия ва ҳаракат аъзоларини янада ғазабга келтирди.
Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Франция президенти Эммануэл Макрон анти-капиталистларга қарши бўлган ҳаракат талабларига нисбатан эътиборсизлиги ортидан ва 2019 янги йил кириб келиши муносабати билан қилган нутқида уларнинг истакларига бефарқлик билан қарагани учун, мухолиф партия ва ҳаракат аъзоларини янада ғазабга келтирди.
Франция президенти Эммануэл Макрон Францияда "Сариқ жилетлилар" ҳаракати эътирозларининг авж олиши баробарида, ушбу жараённинг тўхтатилишини ва мамлакатда барқарорлик ўрнатилишини талаб этди.
Асосан транспорт соҳаси ходимлари бўлган кишилар «сариқ жилетлар» кийган ҳолда мамлакатдаги йирик магистралларни тўсиб қўйишган.
Сўнгги кунларда ҳам Фанциянинг турли шаҳарларида камдаромадли фуқаролар Париж давлатининг иқтисодий ислоҳотлари ва сиёсатларига қарши эътироз қилиб, кенг қамровли митинглар ўтказишмоқда.