Январ 01, 2019 20:57 Asia/Tashkent
  • Афғонистон давлати Толибон билан тинчлик музокараларини бошлашни таъкидламоқда

Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва урушни тўхтатишнинг ягона йўли давлат ва Толибон гуруҳи ўртасида бевосита музокараларни бошлаш эканлигини таъкидлади.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Афғонистон ТИВ наттоғи Сабғатуллоҳ Аҳмадий, Толибон гуруҳи делегациялари минтақанинг айрим мамлакатларига  уюштирган сафарларига ишора қилиб,  бу гуруҳ билан Афғонистондаги тинчлик музокараларини  бошлаш зарурлигини қўшимча қилди.

У ўз сўзларида  Афғонистон тинчлиги масаласига иширок этаётган барча мамлакатлар Кобул давлатининг таклифлари асосидаги тинчлик музокараларини қўллаб- қувватлашлари лозим деб айтди.

Аммо яқинда Толибон гуруҳи  тинчлик  музокаралари хусусидаги  Кобул давлатининг таклифини рад этганди.

       

Ёрлиқ