2019 йил Трамп учун бошоғриқ йили бўлади
(last modified Wed, 02 Jan 2019 09:18:01 GMT )
Январ 02, 2019 14:18 Asia/Tashkent
  • 2019 йил Трамп учун бошоғриқ йили бўлади

2018 йилнинг сўнгги соатларида АҚШ-да президент Дональд Трамп томонидан Мексика ва Америка ўртасида чегара диворини қуриш зарурлигини оқлаш учун твиттер хабарлари талқалди.

 

Трамп бир нечита твиттер мурожаатларида демократлардан жанжолий ушбу чегара деворини қуриш учун 5,7 миллиард доллар тўлаш билан сайловолди ваъдаларини амалда татбиқ этишга кўмак бериш зимнида, ушбу мамлакатдаги бюджет танқислигига ёрдам беришларини сўради. 

Бироқ, федерал ҳукуматининг 10 кунлик давлат фаолиятини бекор қилиш режаси Трамп президентлигининг учинчи йили бошланиши арафасида конгресснинг жиддий аксиламалига дуч келганини кўрсатди. 

Бу жанжал фақат Мексика ва Америка ўртасида чегара диворини қуриш учун 5 миллиард доллар бюджет ажратиш масаласига эмас, балки Американинг келажак президентини аниқлайдиган 2020 йилги президентлик рақобатининг муқаддимаси ҳисобланади. 

Америка ва Мексика ўртасида чегара диворини қуриш бўйича Тармпнинг таъкид қилиши консерваторлар ва либераллар ўртасидаги тортишувларнинг кучайиши сабабига айланган.    

Ҳар иккала томон ҳам 2020 йилги президентлик сайловларида овозларнинг кескин камайиши ва мувпафаққиясизликка олиб келишидан хавотирланишади.

Албатта демократлар Трамп ҳукуматига тўсиқлик яратиш учун чегара диворини қуриш бюджети билан чегараланиб қолганлари йўқ. Америка конгересси фаолиятининг бошланишига икки кун қолган пайтда демократлар партиясининг машҳур намояндалари келаси ойлар давомида Трампнинг президентлик салоҳиятини кўриб чиқиш эҳтимолидан хабар беришди. 

Чунончи,  вакиллари палатаси судялар кенгашининг раиси Жери Нодлер Дональд Трампнинг сайловолди штаби томонидан сукут сақлашлари учун икки нафар аёлга пора бериш мавзўсига тегишли Роберт Мюллернинг ҳисоботида келтирган жиноят Трампнинг президентлик салоҳиятини кўриб чиқиш сабабига айланиши мумкин,- деб айтди.   

Бунга қарамай, бу масала фақат 2016 йилги президентлик сайлови арафасида сукут сақлашлари учун Трамп томонидан икки нафар аёлга пора бериш билан чегараланиб қолмайди. 

Охирги ҳафталар давомида Россия хавфсизлик маъмурлари билан Трампнинг сайловолди кампаниясидаги етакчи айрим аъзоларнинг яширинча алоқа ўрнатиши ҳақида янги маълумотларнинг маълум бўлиши, Россия президенти Владимир Путинга пора бериш учун сайъ-ҳаракат қилиш,  молиявий фасодликнинг ортиши, Трампнинг молиявий императорлиги мажмўаси остидаги ташкилотлар томонидан пул ювиш ва солиқ тўлашдан қочиш каби масалалар ҳақида хабарлар тарқалди. 

Бу мавзўларнинг ҳар бири агар аниқланса, Трампнинг президентлик салоҳиятини кўриб чиқиш масаласига тегишли жараённи тезлаштиради. Янги йилда вакиллар палатаси аксарият райининг демократларга берилиши 2016 йилги президентлик сайловларида Россиянинг аралашуви масаласига тегишли текширув бўйича Роберт Мюллернинг суд терговлари тезлаштирилиши ва янги муҳим маълумотлар нашр этилиши кутилмоқда.    

  Ҳолбуки, 2019 йилда президентлик бўйича янги рақобатлар бошланади ва ҳозирги мамлакат президенти ўз партияси ва рақиб партиясининг номзадлари ҳужумига юзмаюз бўлади. Бошқача қилиб айтганда, 2019 йил 2017-2018 йилга қараганда Трамп учун бошоғриқ йили бўлиши кутилмоқда. 

 

Ёрлиқ