Габонда ҳарбий тўнтариш юз берди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i41993-Габонда_ҳарбий_тўнтариш_юз_берди
Халқаро ОАВ Африкада жойлашган Габон мамлакатида ҳарбийлар томонидан давлат тўнтаруви ташкил этилгани ҳақида хабар қилишмоқда.
(last modified 2025-12-25T08:47:16+00:00 )
Январ 07, 2019 14:10 Asia/Tashkent
  • Габонда ҳарбий тўнтариш юз берди

Халқаро ОАВ Африкада жойлашган Габон мамлакатида ҳарбийлар томонидан давлат тўнтаруви ташкил этилгани ҳақида хабар қилишмоқда.

Габон президенти Али Бонгонинг 31 декабрь куни қилган мурожаатидан дарғазаб бўлган ҳарбийлар давлат радиостанциясини эгаллаб олишди.

Ҳарбийлар маҳаллий вақт билан соат 4лар атрофида радиостанция офисига келиб, «Миллий тикланиш кенгаши»ни тузиш нияти ҳақида эълон қилишган.

Мазкур хабарга асосан Франция ва АҚШ  ушбу давлат тўнтаришидан хабардор бўлган ва бу мамлакатдаги ўз фуқароларини ҳимоя қилиш учун ўз ҳарбийларини  Габонга жўнатган.

Айтиш керакки, Габон президенти 2018 йил 24 октябрь куни даволаниш учун мамлакатни тарк этганлиги айтилади.