Толибон гуруҳи Афғонистон шимолидаги полиция постига ҳужум қилди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i42029
Толибон жангариларининг Афғонистон шимолидаги полиция постларидан бирига уюштирган ҳужумида 5 нафар афғон полициячиси ўлдирилган.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
Январ 08, 2019 12:25 Asia/Tashkent
  • Афғонистон шимоли
    Афғонистон шимоли

Толибон жангариларининг Афғонистон шимолидаги полиция постларидан бирига уюштирган ҳужумида 5 нафар афғон полициячиси ўлдирилган.

Ово ахборот агентлигининг хабар қилишича, Афғонистоннинг Жузжон вилоят ҳокимлиги наттоғи  Толибон жангарилари Файзобод минтақасидаги полиция постларидан бирга уюштирган ҳужумда  5 нафар полициячидан ташқари, яна 3 фуқаро ҳалок бўлди, деб эълон қилди.

Толибон жангариларининг  полиция постини эгаллаб олишгани ва полиция ходимларига тегишли қурол -яроқларни мусодара этганлиги айтилади.

БМТ ваколатхонасининг сўнгги ҳисоботида, ўтган йилнинг 9 ойи ичида Афғонистон ҳарбийлари ва Толибон ўртасидаги қуролли тўқнашувларда 2790 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлиб, 5250 нафар  жароҳат олган.